Украина президенти Пётр Порошенко ўз фармойиши билан 2016 йилда Украина—НАТО ҳамкорлиги бўйича Йиллик миллий дастурни тасдиқлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Дастур Украинанинг НАТО билан ҳамкорлигининг умумий сиёсий мақсадларини белгилаб беради. Шунингдек, тинчликни сақлаш, терроризмга қарши курашиш, қуролланиш устидан назорат ва экологик хавфсизлик бўйича халқаро операцияларни ҳам белгилайди.
Бундан ташқари, ҳужжат мамлакатдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни амалга ошириш жараёнини белгилаб беради.
Украина вазирлар маҳкамасига ҳужжатни бажариш бўйича ижро этувчи ҳокимият маҳаллий органлари фаолиятини мувофиқлаштирилишини таъминлаш юклатилди.
Изоҳ (0)