Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одил Абдуқаҳҳоров хонанда Тамилага лицензияси қайтариб берилиши шартини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.

Одил Абдуқаҳҳоров.

Одил Абдуқаҳҳоров.
Фото: «Fattohhon.com»

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Тамиланинг ахлоқсиз ҳаракатлари акс этган видеоёзув мессенжерларда тарқалиб кетган, шундан сўнг «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси хонанданинг лицензиясини тугатган эди.

«Беҳаё видеоларнинг тарқалиши бизни ҳам ғазаблантирди», — деди Одил Абдуқаҳҳоров.

«Тамилага қўнғироқ қилганимда, иккита видеонинг бирида ўзи эканини тан олганди. Кейин ‘Ўзбекнаво’га чақиртирганимизда, ‘видеодаги мен эмасман’, деб туриб олди», — деди «Ўзбекнаво» вакили.

«Шунда видеоларни экспертизага топшириб, ундаги қиз ўзи эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этса, лицензиясини қайтаришимизни маълум қилдик», — деди Одил Абдуқаҳҳоров.

«Тамиладан тушунтириш хати олдик. Хонанданинг оғзаки гапига ишонмаймиз, чунки видеоларнинг бирида Тамила акс этгани шундоқ кўриниб турибди», — дея қўшимча қилди «Ўзбекнаво» лицензия бўлими бошлиғи.

Изоҳ
Асосий янгиликлар