Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумий овқатланиш муассасаларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилганини эслатди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Қўмитанинг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун талабларига асосланиб қайд этишича, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Қўмита истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талаблари бажарилишини ўрганиш давомида ОАВ, интернет, хусусан, ижтимоий тармоқларда турли умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафелар, барлар ва бошқалар)даги (эстрада юлдузлари иштирокидаги) концерт тадбирлари ҳақида берилаётган реклама маълумотлари фонограммадан фойдаланилиши ҳақидаги ахборотсиз тақдим этилаётганини аниқланди.
Таъкидлашларича, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорига мувофиқ, концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш учун тегишли лицензия бўлиши ва концерт-томоша тадбири учун бир марталик рухсатнома бўлиши шарт.
Изоҳ (0)