Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 5 март, шанба — дам олиш кунини 7 март, душанба кунига кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. 12 февраль куни имзоланган қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди.
Президент қарорига мувофиқ, 2016 йил 5 март, шанба куни иш куни деб эълон қилинди.
Мазкур қарор 8 март куни Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.
Изоҳ (0)