Ўзбекистонда 13 февраль, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
13 февралга ўтар кечаси тоғли ҳудудларда -13 даражагача, Қорақалпоғистон ва Хоразмда -8 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида -5 даражагача совуқ бўлади. Тошкент шаҳрида -4...-2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.
13 февраль куни кундузи тоғли ҳудудларда +2 даражагача, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +5 даражагача, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +7 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида +9 даражагача илиқ бўлади. Тошкент шаҳрида +5...+7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)