Тайванда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 60 кишига етди. Бу ҳақда CNА агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Олдинроқ 55 кишининг ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди. Ер силкинишлари оқибатида 559 киши тан жароҳати олиб, яна 76 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.
Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, вайрон бўлган 17 қаватли бино қолдиқлари орасидан тирик қолганларни топишнинг имконияти бўлмаяпти. Сўнгги маротаба, вайроналар остида 60 соатдан зиёд вақтга қолиб кетган 8 ёшли қизалоқ қутқариб қолинганлиги хабар қилинган эди. Қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилиши таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)