Тайвань оролида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 55 кишига етди. Бу ҳақда Kyodo агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 кишига кўпайди», ― дея хабар қилинмоқда.
Қутқарувчилар Тайвань оролининг жанубида жойлашган Тайнань муниципалитетидаги қутқарув операциясини давом этмоқда. Бугунги кунга келиб, яна 80 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тайвандаги зилзила қурбонлари сони 40 кишига етганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)