Москвалик фотосуратчи Наира Оганесян «Аралаш қонлар гўзаллиги» номли фотолойиҳаси билан турли миллат вакиллари ўртасида қурилган оилаларда фавқулодда гўзал фарзандлар дунёга келишини кўрсатишга ҳаракат қилди.
«Ота-онаси бошқа-бошқа миллатларга мансуб болалар ақлбовар қилмас даражада қизиқарли бўлиши ҳақида кўпдан бери ўйлардим. Одатда, бундай болалар ҳар бир миллатнинг энг яхши жиҳатларини ўзида жамлайди», — дейди фотосуратчи.
200 дан ортиқ ота-она мазкур фотолойиҳада иштирок этиш истагини билдирди. Наира Оганесян 6—9 ёш оралиғидаги болаларни суратга туширган.
Изоҳ (0)