Chevrolet компанияси рестайлинг қилинган Trax (Россияда — Tracker) моделининг расмлари ва у ҳақдаги маълумотларни тарқатди, деб ёзади «Колёса».
Янгиланган кроссовер ўзгача олд ва орқа оптикага эга бўлди, у радиатор панжарасининг Chevrolet’га хос янгича фирма услубида безатилган. Бундан ташқари, машинага модернизацияланган ускуналар панели ва кенгайтирилган рўйхатдаги жиҳозлар ўрнатилди.
Chevrolet Trax/Tracker моторлари линейкасига 138 от кучига тенг 1,4 литрли бензинли мотор кирди, у олти диапозонли «автомат» билан бутланади.
Энди ихчам йўлтанламас арсеналида олд тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими, танланган ҳаракат чизиғидан оғганлик ҳақида хабардор қилувчи тизим мавжуд. Бундан ташқари, мультимедиа тизими Apple CarPlay ва Android Auto билан «ўртоқлашди».
Изоҳ (0)