GM Uzbekistan сиқилган газда ишловчи газ-баллон ускунаси билан жиҳозланган Lacetti автомобилларини серияли ишлаб чиқариш бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Икки ёқилғили тизимда ишлаш учун мослаштирилган кучайтирилган двигатель самарали ишлаши учун GM Korea билан автомобилнинг зарур синовлари ўтказилди. GM Uzbekistan заводида ўрнатиладиган газ-баллон ускунаси Италиянинг Faber (баллонлар) ва «Ўзавто-Landi Renzo» қўшма корхонаси (капот ости жиҳози учун эҳтиёт қисмлар) томонидан етказиб берилади.
Газ-баллон қурилмаси билан жиҳозланган автомобиль бензин ва газ билан тўлдирилгач, 1130 километр юриши мумкин. Жумладан, 850 километр бензинда ва 280 километр газда (шаҳар ичида 230 километр). Автомобиль автоматик тарзда газдан бензинга (газ тугаган тақдирда) ва бензиндан газга ўтади.
Газ-баллонли ускуна билан жиҳозланган Lacetti автомобиллари нархи ҳозирча маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)