Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиянинг Биринчи канали мухбири Иван Благойга нисбатан ўтказаётган текширув ОАВга тўғридан-тўғри босим ҳисобланади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Мазкур воқеа билан боғлиқ вазият оммавий ахборот воситаларига очиқдан-очиқ босим, сўз ва ўз фикрини билдириш эркинлигига таҳдиддир», — дея таъкидлаган Захарова.
Шу йил январь ойи ўрталарида Биринчи канал орқали Берлиндаги русийзабон оиладан бўлган ва 30 соат давомида йўқолиб қолган 13 ёшли қиз ҳақида лавҳа берилган. Унда қизни муҳожирлар томонидан зўрланган бўлиши мумкинлиги, полиция эса жиноятни яшираётгани билдирилган.
7 февраль куни Берлин прокуратураси Благойга нисбатан текширув ишларини бошлади, бироқ ҳозирча мухбирга айблов эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)