Москва полицияси «Парнас» партияси раиси Михаил Касьяновнинг унга ҳужум уюштирилгани даъвоси бўйича текширув бошлади. Сиёсатчи бунга қўл урганларни жавобгарликка тортишни сўраган, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Партия раисининг ўринбосари Константин Мерзликиннинг айтишича, 9 февраль, сешанба куни Москва марказидаги ресторанда кавказликларга ўхшаш қиёфадаги номаълум шахслар Касьяновга торт улоқтирган. Сўнг уларни кўчада кутиб турган кишилар билан бирга машинага ўтириб, жўнаб кетган.
Мазкур ҳодисага Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров дарров муносабат билдирган: ижтимоий тармоқлардан бирида унинг «Яна менми?» деган изоҳи пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Касьянов Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасига мухолифатчи снайпер нишонига олинган видеони жойлаштирганлиги учун жиноят иши қўзғатилишини талаб қилиб, Федерал хавфсизлик хизматига ариза берганди.
Изоҳ (0)