«Справедливая Россия» («Адолатли Россия») партияси вазирлар маҳкамасига йўналтирилган ультиматум учун 10 миллионта имзо йиғишни бошлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» ушбу партиядан депутат Олег Пахолковга таяниб.
«Биз Дмитрий Анатольевич Медведевнинг истеъфоси учун 10 миллионта имзо йиғиш бўйича бутунроссия акциясини ишга туширмоқдамиз. Бутун Россия бўйлаб ‘Справедливая Россия’ депутатлари бугун шу муносабат билан матбуот анжуманлари ўтказади ва ҳамма ўз ҳудудида бу ҳақда эълон қилади», — деди Пахолков.
Бош вазир Дмитрий Медведевнинг истеъфоси сўралган мурожаатда «капитал таъмир» учун солиқ, транспорт солиғининг бекор қилиниши талаб этилган. «Миллионлаб фуқароларимизнинг аҳволи кундан-кунга ёмонлашаётган бир пайтда ҳукуматнинг доимий ночорлиги ва унинг ҳаракатсизлиги бизни қониқтирмайди», — дейилади ҳужжатда.
Изоҳ (0)