Euronews телеканалида 8 февраль куни «Ўзбекистондан откриткалар» дастурининг Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой саройига бағишланган охирги эпизоди эфирга чиқди. Бу ҳақда UzReport хабар беради.
Оқсарой саройи XIV асрда барпо этилган бўлиб, ўз вақтида Амур Темурнинг ёзги қароргоҳи сифатида хизмат қилган. Ҳозирги кунгача унинг фақат икки маҳобатли устуни сақланиб қолган.
«Бу меъморчиликнинг ажойиб ютуғи бўлган. Сарой томида фавворалари бўлган улкан ҳовуз бўлиб, унинг суви ён-атрофдаги тоғлар дарёларидан келиб турган», — деб ҳикоя қилади Euronews мухбири Шеймус Керни.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистондан откриткалар»нинг биринчи репортажи Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига, иккинчи репортажи Хива обидалари — Ичан-қалъа ва Калта Минорга, учинчи репортажи Хивадаги Тош-ҳовли саройига, тўртинчиси Марғилон шойисига, бешинчиси эса Риштон кулолчилигига бағишланган эди.
Изоҳ (0)