«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси Хитой компаниялари билан 204,668 миллион долларлик битимлар тузади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Миллий телекоммуникация оператори акциядорлари Хитой компаниялари билан келишув имзолашга розилик берди.
Хусусан, «Ўзбектелеком» АК Huawei Technologies Co. Ltd. билан 118,533 миллион долларлик, ZTE Corporation билан 86,334 миллион долларлик шартнома тузади.
Битим доирасида «Ўзбектелеком» АК телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун ускуналар сотиб олади.
Изоҳ (0)