Business Korea нашри iPhone 7’нинг илк сифатли рендерларини тақдим этди, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Расмларда ромсиз экран ва жилоли керамикадан ясалган корпусли смартфон акс этган.
Apple’нинг кузда чиқариладиган янги смартфони, инсайдерлар фикрича, металл корпусини ҳамда тепа ва пастки қисмидаги керамик деталларини йўқотади. Янги керамик корпус эса сув ўтказмайдиган бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, iPhone 7 3D Touch технологиясининг яхшиланган версиясига эга Super AMOLED экрани билан таъминланади.
Инсайдерлар таъкидлашича, янги Apple смартфони А10 чипи, 12 мегапикселли камера, 2 Гб тезкор хотира, Plus версияси эса 3 Гб тезкор хотирага эга бўлади.
Изоҳ (0)