Лондондаги Ламберт кўпригида Жеки Чан иштирокидаги янги «Хорижлик» фильмини суратга олиш жараёнида автобус портлатиб юборилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Аммо полициядагилар портлаш фильм саҳнаси учун уюштирилганини айтиб, тинчлантирди.
«Бугун Ламберт кўпригида портлашларни кўрсангиз ёки эшитсангиз, ташвишланманг. У ерда фильм суратга олинмоқда, баланд овозли махсус эффектлардан фойдаланилмоқда», — дея ўз Twitter’ида маълум қилди Лондон денгиз полицияси.
Тартиб посбонлари, шунингдек, кўприк ёпилганлигини билдирди.
Изоҳ (0)