Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, апрель ойида яккахон концерт дастурини тақдим этади, дея хабар бермоқда «7х7» газетаси.
Аммо бу йилги «Меҳринг сабаб...» номли концерт дастури аввалги йиллардаги каби 20 кунлаб эмас, балки 11 кун давом этади. Қайд этиш жоиз, хонанданинг 2015 йилги концерти 7—24 апрель кунлари бўлиб ўтганди.
«Қизиғи, концерт афишасига катта ҳарфлар билан ‘Фонограмма орқали ижро этилади’, деб ҳам ёзилган», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)