Нью-Йорк штатидаги атом электр станциясида радиоактив материаллар сизиши қайд этилди. Штат губернатори Эндрю Куомо ушбу ҳодиса юзасидан текширув бошлаш бўйича кўрсатма берди, дея хабар қилмоқда Meduza.
Радиоактив материаллар изи АЭС яқинидаги сизот сувларида аниқланган, бироқ ичимлик сувига ўтмаганлиги айтилмоқда. Станцияга эгалик қилувчи Entergy компанияси сизишнинг маҳаллий аҳоли учун ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини билдирмоқда.
Шундай бўлса-да, Нью-Йорк губернатори компанияга АЭС фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришни таклиф этган.
Изоҳ (0)