Мисрда бундан бир неча кун аввал йўқолган италиялик талаба жасади Қоҳиранинг чекка ҳудудидан топилди. Жасадда қийноқ излари, жумладан, пичоқдан етган кўплаб яралар ва сигарет босилганидан қолган куйишлар аниқланган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакатга тадқиқотлар ўтказиш учун келган 28 ёшли Жулио Регени 25 январь куни йўқолиб қолганди. Бу пайтда Мисрда Ҳусни Муборак тузуми ағдарилишига олиб келган намойишларнинг 5 йиллиги муносабати билан ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган тартибга ўтказилганди. Махсус хизматлар хорижликларни амалдаги расмийларга қарши акциялар тайёрлашда гумон қилаётган, полиция эса виза муддати тугаганларини мамлакатдан чиқариб юбориш, маҳаллий фаолларни қўлга олиш билан шуғулланаётганди.Италия ташқи ишлар вазири Регенининг ўлими муносабати билан Миср элчисини чақиртирди ва талабанинг ўлими тафсилотларини текшириш гуруҳига италиялик экспертларни қўшишни талаб қилди.
Изоҳ (0)