Арканзас штатининг собиқ губернатори Майк Хакаби ўз сайловолди кампаниясининг тўхтатилганлигини расман эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Арканзаснинг собиқ губернатори ва инжилчилар пастори Майк Хакаби 1 февраль, душанба куни АҚШ президентлиги учун республикачилардан номзодлар пойгасидан чиқишини маълум қилди.
«Мен ўз кампаниямни расман тўхтатмоқдаман. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат», — деб ёзди номзод Twitter’да.
Социал консерватор Хакаби кампаниянинг аутсайдери ҳисобланган эди. Унда яна 12 нафарга яқин номзод қолмоқда.
Хакаби ўз сайлов кампаниясида 15 миллион долларга яқин маблағ тўплади. Бу Америка сайловлари ўлчови бўйича унчалик кўп ҳисобланмайди.
Изоҳ (0)