Рамзан Қодировнинг Instagram’идан сиёсатчи Mиxаил Касьянов «нишон остида» тасвирланган видео ўчирилди, у ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб ҳисобланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Instagram вакили сўзларига кўра, видео ҳамжамиятнинг бошқа аъзоларини ҳурмат қилиш талабига жавоб бермайди. Ижтимоий тармоқ қоидаларига кўра, таҳдид ва зўравонликка даъват мазмунидаги контент ўчирилади.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров Instagram’ига «ПAРНАС» (Халқ озодлик партияси) етакчиси Mиxаил Касьяновнинг снайпер нишони визул эффекти қўлланилган видеосини эълон қилган эди, унда журналист кичик Владимир Кара-Мурза ҳам акс этган. Қодиров Instagram’даги видеосини «Касьянов Россия мухолифати учун пул олишга Страсбургга келди. Тушунмаганлар тушуниб олади» — дея шарҳлаган.