Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров унинг сиёсатчи Mиxаил Касьянов тасвирланган видеоси ўчирилишига жавобан Instagram маъмуриятини сўз эркинлигига тазйиқ ўтказишда айблади, деб ёзади «Газета.ru».
«АҚШнинг кўппаклари ҳақида бир оғиз гап айтганимдан, улар Instagram’дан постни ўчириб ташлади. Мана мақталган ўша америкача сўз эркинлиги! Нима ёзсанг, ёзавер, лекин Американинг итлари, давлат департаменти ва конгресснинг дўстларига тил теккизма», — деб ёзди Қодиров янги фотосуратига остига.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзан Қодировнинг Instagram’идан сиёсатчи Mиxаил Касьянов «нишон остида» тасвирланган видео ўчирилган, у ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб ҳисобланган эди.