Россия президенти Владимир Путин Россиядаги «барча интернет-компаниялари фаолияти учун бир хил шароит яратишга» қаратилган қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини тайёрлаш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
Мазкур топшириқни Федерал антимонополия хизмати, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Федерал солиқ хизмати, «Интернетни ривожлантириш институти» ва бошқа манфаатли идоралар 1 сентябргача бажариши лозим.
Интернет-компанияларнинг катта қисми РФда шуъба корхона ёки ваколатхонага эга эмас, шу сабабли мамлакат ҳудудида солиқ тўламайди. 2015 йил охирида депутатлар Давлат Думасига россиялик фойдаланувчилар хорижий интернет-компаниялардан софт ва контентни харид қилганда, қўшимча қиймат солиғини солиш («Google’га солиқ солиш») қонун лойиҳасини тақдим этганди.