Хитойнинг Сичуань провинциясидаги Сичан шаҳрида кўп қаватли меҳмонхона биносида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
CCTV берган маълумотларга кўра, ёнғин барча қаватларни эгаллаб олган, аммо бино неча қаватдан иборат эканлигига ойдинлик киритилмаган.
Ҳодиса жойида 15 та ўт ўчирувчилар гуруҳи иш олиб борди. Кейинроқ CCTV ёнғин бартараф этилгани, қурбонлар бўлмаганини хабар қилди.
Изоҳ (0)