Хитой полицияси кредит берадиган Ezubao интернет-платформаси фаолиятини текшираётиб, 21 гумонланувчини ҳибсга олди, тергов ўтказиш давомида эса компаниянинг 50 миллиард юань (7,58 миллиард доллар) активлари хатланди. Бу ҳақда Хитой Марказий телевидениесига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Маълум бўлишича, Ezubao Понци деб аталувчи схема бўйича ишлаган, унга кўра, биринчи омонатчилар янги инвесторларни жалб қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан катта фоизлар олган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари компания фаолияти билан қизиқиб қолгач, унинг раҳбарияти ер остига, олти метр чуқуруликка 1,2 мингга яқин бухгалтерлик китобларини яшириб қўйган. Уларни кавлаб олиш учун полициячилар 20 соат сарф қилди, операцияга иккита экскаватор ҳам жалб қилинди.
Изоҳ (0)