Жанубий Кореянинг Ticket Monster (TMON) компанияси делегацияси 29 январь куни Тошкентдаги Инҳа университетига ташриф буюрди, деб ёзади UzDaily.
TMON вакиллари университет билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирди ва IT-бозор учун кадрлар тайёрлаш доирасида янги истиқболли йўналишлар бўйича ўз тавсияларини берди.
Музокаралар якунларига кўра, томонлар университет ва TMON компанияси ўртасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш зарурияти ҳақида келишиб олди.
Изоҳ (0)