Бугун, 1 февраль куни профессионал теннисчиларнинг ҳафталик янги рейтинги эълон қилинди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Австралия Очиқ чемпионатидаги омадсиз иштирокдан сўнг икки поғона пастлаб, рейтингда 61-ўринда қайд этилган.
Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов эса ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди — 163.
Дунё теннисчилари рейтингини эса ҳамон катта фарқ билан сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Айнан Жокович Австралия Очиқ чемпионатида бош мукофотни қўлга киритди.
Изоҳ (0)