Москвадаги Строминка кўчасида жойлашган тикув цехида юз берган ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аланга 3 минг квадрат метр майдонни қамраб олган, 500 квадрат метр атрофидаги том қулаб тушган. Ёнғинга нима сабаб бўлгани аниқланмоқда. Электр симларининг қисқа туташуви тахминлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Айни пайтда ёнғин бартараф этилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)