Москва шаҳридаги ва Россиянинг 16 ҳудудидаги автосалонларда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Ravon R2 (Chevrolet Spark) хетчбеклари пайдо бўлди. Бу ҳақда «VladTime.ru» хабар бермоқда.
Россиялик харидорлар автомобилни баҳорнинг биринчи ойларидан сотиб олиши мумкин бўлади. Ҳозирги вақтда машина Россия йўлларида сўнгги синовлардан ўтказилмоқда.
Ravon R2’нинг нархи ва техник ўзига хосликлари автомобиль савдоси расман бошланиши арафасида маълум қилинади, дейилади нашр хабарида.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan 2015 йил октябрида асосан Россия бозори учун мўлжалланган Ravon бренди тақдимотини ўтказган эди. Тақдимот давомида Ravon Nexia (Т250 платформасидаги янги модель), Ravon Matiz (Chevrolet Matiz), Ravon R2 (Chevrolet Spark) ва Ravon R4 (Chevrolet Cobalt) намойиш этилганди.
Изоҳ (0)