Тошкентда уч автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани тўғрисидаги ахборот ноаниқ бўлиб чиқди. UZ24’нинг «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясига асосланиб хабар беришича, ҳодиса уч автобус эмас, балки Isuzu автобуси ва «Газель» русумли микроавтобус иштирокида юз берган.
«Тошшаҳартрансхизмат» вакилининг маълум қилишича, 81-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган Isuzu автобуси ҳамда 193-йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган йўналишли такси ўртасида юз берган авария оқибатида, кўприк устида тирбандлик юзага келган ва автобуслар ўтиб кетолмай қолган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. «Тошшаҳартрансхизмат»дан маълум қилишларича, ҳодиса айбдорлари қатъий жазоланади.
Изоҳ (0)