Россиянинг Омск вилоятида истиқомат қилувчи автоҳаваскор «ВАЗ-2109» автомобилига гусеница ўрнатиб, уни танкка айлантирди. Бу ҳақда «Carzone.uz» хабар бермоқда.
Резинадан ясалган занжирни ҳаракатлантирувчи ғалтаклари ўрнида машина ғилдираклари жойлашган. «Т-2109» номланган янги «танк» соатига 65 километргача тезликда ҳаракатлана олади, 100 километр йўлга 16 литр бензин сарфлайди.
«Танк» ихтирочиси Андрей Романовнинг айтишича, у «бор-йўғи йўлда сирпанмаслик тараддудини кўрган». Бундан ташқари, қўшниларининг аёзда юролмай қолган машиналарини тортиб, ёрдам беряпти.
Изоҳ (0)