Apple компаниясининг биринчи молиявий чоракдаги (2015 йилнинг 26 декабрида якунланган) даромади 18,4 миллиард долларни ташкил этганлиги маълум қилинди. Бу эса Америка корпорацияси учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда компания томонидан тақдим этилган молиявий ҳисобот маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Шунингдек, Apple’нинг ушбу даврдаги жами айланмаси ҳам 75,9 миллиарддан иборат бўлиб, рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, корпорация оммабоп iPhone смартфони сотувидаги унча катта бўлмаган ўсишни (бир фоиздан камроқ) қайд этди. Бошланган молиявий йилнинг биринчи чорагида ушбу қурилмалардан 74,7 миллион дона сотилган. Бу эса уларнинг 76,5 миллионта сотилишини башорат қилган таҳлилчиларнинг кутган натижасини оқламади.
Изоҳ (0)