Тайванда ўтган ҳафта, 23—24 январь кунлари кузатилган кучли совуқ оқибатида камида 85 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Focus Taiwan хабар қилмоқда.
Қурбонларнинг 35 нафари оролнинг шимолидаги Таоюань уездида ҳалок бўлган бўлса, яна 31 киши 24 январь куни ҳаво ҳарорати +4 даражагача тушиб кетган Тайвань пойтахти Тайбэйда вафот этган.
Таъкидланишича, бу каби паст кўрсаткичли ҳарорат ҳудудда сўнгги 43 йилда илк бор кузатилмоқда.
Шунингдек, Гаосюн шаҳрида 65 ёшдан 93 ёшгача бўлган одамларнинг 16 нафари ҳалок бўлган.
Тайвань шифокорлари аҳолига иложи борича кўчага чиқмасликни тавсия қилмоқда.
Изоҳ (0)