«Реал»нинг президенти Флорентино Перес «Барселона» ҳужумчиси Неймар учун унинг шартномасида белгиланган 190 миллион ервони тўлашга тайёр. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар беради.
Бу каби йирик шартномани амалга ошириш учун мадридликлар бразилиялик футбол юлдузини юқори маош ва жамоадаги алоҳида мақом билан жалб этиб, қатъий музокаралар олиб боришига тўғри келади. Агар ушбу битим амалга ошса, «Қироллик клуби» ҳозирги ҳужумчилар учлиги: Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ёки Карим Бенземадан бири билан хайрлашиши мумкин.
Перес клуб раҳбарияти фаолиятига нисбатан норозилик билдираётган «Реал» мухлисларининг талабларига жавоб бериш учун янги донгдор трансферга муҳтож. Неймар эса бунинг учун идеал вариант бўлиб ҳисобланади.
Изоҳ (0)