Ўзбекистон Берлиндаги «Яшил ҳафталик 2016» анъанавий халқаро қишлоқ хўжалик ярмаркасида Европа мамлакатларига мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 91,2 миллион доллардан ортиқ қийматдаги шартнома ва битимларни имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Дунёдаги энг йирик қишлоқ хўжалик ярмаркасида 68 мамлакатдан 1730 та компания ва фермер хўжаликлари иштирок этди. Тадбир доирасида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалик вазирлари саммитида 65 вазир ва сектор компанияларининг 655 раҳбари қатнашди.
Ўзбекистон делегациясига Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев раҳбарлик қилди. Мамлакат номидан Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси, «Ўзузумсаноат-холдинг», «Ўздонмаҳсулот» компанияси, қатор ташқи савдо компаниялари ҳамда Фермерлар ва фермер хўжаликлари кенгаши қатнашди.
Изоҳ (0)