Ўзбекистонда 26—27 январь кунлари ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 24—25 январь кунлари Ўзбекистонда илиқ иқлим шароити сақланиб қолади, ёғингарчилик кутилмайди.
26 январдан ҳаво ҳарорати совиши кутилмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 26—27 январь кунлари кечаси ҳаво ҳарорати -7 даражагача, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё виляотларида -3 даражагача совийди.
25 январь куни фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда, 26—27 январь кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилади. 27 январь куни ёмғир қорга айланиши мумкин. Деярли барча ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Изоҳ (0)