22 январнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Путин Асаддан истеъфога чиқишни сўрагани хабар қилинди. Асадга Путиннинг бу илтимосини кутилмаганда вафот этган разведкачи етказган.
2. 27 январь куни бутун Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши мумкин. Унгача эса январь баҳори давом этади.
3. Саудия Арабистони олий муфтийси шахмат ўйнашни тақиқлади. «Шахмат қимор ўйинлари рўйхатига киритилган, у вақт ва пулни бекорга сарфлашдир», — деди аш-Шайх.
4. АҚШ кейинги 100 йил давомидаги энг кучли қор бўронига тайёргарлик кўрмоқда. Айтишларича, Ҳиндистонда ҳам совуқ.
5. Йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиш бўйича «танлов»: Тошкентда автобус йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмида йўловчиларни туширди, Тошкентда «шошаётгани учун» йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиққан Matiz’га йўл берилмади.
Изоҳ (0)