«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва «Урал ҳаво йўллари» Наманган—Екатеринбург—Наманган ҳаво йўлидан биргаликда фойдаланиш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Ушбу битим доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2015 йил 31 декабрдан Наманган—Екатеринбург—Наманган йўналиши бўйича «Урал ҳаво йўллари» рейслари учун авиачипталар сотишни бошлади.
Парвозлар ҳафтасига бир марта ҳафтанинг тўртинчи кунлари Россия авиаташувчисининг Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Юк ва қўл юкини олиб кетиш қоидалари «Урал ҳаво йўллари» шартларига кўра қўлланилади.
Изоҳ (0)