Американинг General Motors концерни 2015 йилда бутун дунё бўйлаб 9,8 миллионта автомобиль сотди. Шундай қилиб, GM кетма-кет учинчи йил сотув ҳажми бўйича рекорд ўрнатмоқда, деб хабар беради «Интерфакс».
Ўтган йили Шимолий Америкада машина етказиб бериш 6 фоизга ошди ва 3,6 миллионтага етди. Хитойда ҳам 3,6 миллионта автомобиль сотилди ва 2014 йилги кўрсаткич 5 фоизга яхшиланди.
2015 йилда Америка компанияси дунё бўйлаб автомобиль сотиш бўйича 3-поғонадан жой олди. Ундан олдинги ўринларни Япониянинг Toyota Motor (10 миллионта машина) ва Германиянинг Volkswagen (9,9 миллион) компаниялари эгаллади.
Изоҳ (0)