Nissan компанияси Titan XD моделининг рекламасига бағишланган янги роликда рақобатчиларининг хизматларини алоҳида қайд этиб, Nissan учун намуна вазифасини ўтаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Биздан олдин келганлар — Chevrolet, Ford, Dodge’га бағишланади. Сизга раҳмат. Биз олдиндаги йўлни кўриб турибмиз», — дейилади реклама ролигида.
https://www.youtube.com/watch?v=k8tKtYXztzY
Ролик YouTube’да икки миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган. Nissan маълумотларига кўра, реклама юзасидан билдирилган фикрларнинг 96 фоизи ижобий.
Изоҳ (0)