Hyundai компанияси BMW М4’га рақобатчи бўла оладиган купени ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Motor. У Жанубий Корея маркасининг Genesis шоҳона суббренди остида чиқарилади.
Спорткар Genesis G70 моделининг икки эшикли модификацияси базасида қурилади, у «купе» кузови билан ҳам, седан кўринишида ҳам таклиф этилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, G70 купеси ва седанига Genesis G90 седанида биринчи марта қўлланилган янги 3,3 литрли олти цилиндрли твин-турбо двигателининг кучайтирилган версияси ўрнатилади. Flagman моделида саккиз поғонали «автомат» билан мос тушувчи ушбу мотор 370 от кучини беради.
Изоҳ (0)