Texas Direct Auto компанияси Арнольд Шварценеггернинг Mercedes Unimog U1330 SE 6.4 русумли автомобили сотилишини эълон қилди. Каттакон ва бақувват автомобиль eBay интернет-аукцион майдончасида сотилади, деб хабар беради «Carzone.uz».
Unimog 6,4 литрли турбодизель двигателга эга бўлиб, 320 от кучига эга. Ярим автоматик трансмиссия билан ишлайди. Салони икки кишига мўлжалланган. Blaupunkt аудиотизими, орқани кўрсатувчи камера, кондиционер, пневмотаянчли ўриндиқлари бор.
Бундан ташқари, Шварценеггернинг нодир машинаси шиналарни дамлаш тизими ва Hella фараларига эга. 13 048 миля (тахминан 21 минг км) йўл босган. АҚШ ва Германия йўлларида юришга сертификацияланган. «Евро-3» экологик талабига жавоб беради.
Автомобилни сотувчилар у Арнольдники эканини таъкидламоқда. Бунинг исботи сифатида салондаги олд панелда киноюлдузнинг дастхати бор.
2014 йилнинг кузида ҳам Шварценеггерга қарашли автомобиль савдога қўйилган эди. Киноюлдузларга тегишли буюмлар ва техника нархи йилдан йилга ошиб боравериши барчага маълум. Биринчи Unimog кимошди савдосида 273 600 долларга сотилган бўлса, галдаги русумнинг камида 350 980 долларга сотилиши мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)