Тибет диний етакчиси Далай-лама XIV даволаниш учун АҚШ шифохоналаридан бирига ётқизилди. Бу ҳақда ABC News телекомпанияси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«80 ёшли Далай-лама Миннесота штатидаги Мейо клиникасида бўлиб, унга простата билан боғлиқ даво чоралари қўлланилмоқда», — дейилади телеканал хабарида.
Шифокорларнинг сўзларига қараганда, олий мартабадаги беморнинг соғлиғидан хавотир олишга сабаб йўқ. Касаллик унинг ёшидаги эркаклар учун одатий ҳисобланиб, унинг яхши даволаниб, тўлиқ соғайиб кетиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Далай-лама шифокорларнинг тавсиясидан сўнг, тиббий текширувлардан ўтиш учун АҚШга боришини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)