АҚШдан нефть олиб йўлга чиққан биринчи танкер Европага етиб келди, дея хабар бермоқда «Интерфакс». У Франциянинг Марсель шаҳри яқинидаги портда юкини туширади.
Танкердаги хомашё Швейцариядаги нефтни қайта ишлаш заводларидан бирига етказилиши кутилмоқда. У ердан дизель ва ёқилғининг бошқа турлари Шимолий Европа давлатларига етказиб берилади.
Бу Америка ҳукумати нефть экспортига қўйилган тақиқни бекор қилганидан кейинги биринчи нефть танкери бўлди.
Декабрь охирида АҚШ Конгресси 40 йил давомида амал қилган нефть экспорти тақиқини бекор қилгандан сўнг, бир ҳафтадан камроқ вақт ўтиб, Американинг Enterprise Products Partners LP компанияси нефть экспорти бўйича биринчи шартномани имзолаганини маълум қилди. Ушбу нефтни Нидерландия ва Швейцариянинг Vitol Group компанияси қўлга киритади.
Изоҳ (0)