Chevrolet компанияси Cruze моделининг гибрид модификацияси синовини бошлади. Бу ҳақда Motor хабар бермоқда.
Машина Volt гибридининг 1,5 литрли двигатели (ёки 1,8 литрли Malibu мотори), шунингдек, электр мотор ва литий-ионли батареялар тўплами билан жиҳозланиши кутилмоқда.
Гибриднинг жиҳозлари рўйхатида орқа томон камераси, Android Auto ва Apple CarPlay дастурларидан фойдаланадиган MyLink мультимедиа мажмуини ҳам кўриш мумкин.
Cruze гибридининг тақдимоти баҳорда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Сотувга эса 2016 йил охири ёки 2017 йил бошида чиқарилади.
Изоҳ (0)