Европа коинот агентлиги ўзининг Flickr каналида британиялик астронавт Тим Пик 15 январь, жума куни Халқаро космик станция (ХКС) бортидан очиқ коинотга илк чиқиши чоғида олган биринчи селфини жойлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ушбу чиқиш чоғида Пик скафандрига бириктирилган камера ёрдамида Британия космонавтикаси тарихида биринчи селфини олди. Унда астронавтнинг ўзидан ташқари, скафандр ойнасида акс этган Ер ва унинг атмосферасидаги булутларни кўриш мумкин.
Ўтган йил декабрида коинотга йўл олган Тим Пик Буюк Британия тарихидаги биринчи эркак астронавт бўлди. Коинотни биринчи забт этган мамлакат вакили эса аёл бўлиб, ўшанда Хелен Шарман 1991 йили «Мир» станциясида парвоз қилганди.
Изоҳ (0)