«Бавария» клуби ҳимоячиси, марокашлик 28 ёшли футболчи Меҳди Бенатиа ўтган йил ноябри учун маоши миқдори, шахсий почтаси манзили ва кредит карталари рақамлари интернет орқали жамоатчиликка ошкор бўлгани муносабати билан полицияга мурожаат этди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига кўра, Бенатиа мазкур маълумотлар туширилган қоғозни таксида унутиб қолдирган, бундан фойдаланган кимса эса уни суратга тушириб, WhatsApp орқали бошқа фойдаланувчига жўнатган.
Тармоқда пайдо бўлган маълумотга кўра, футболчи йил давомида 6 миллион евро маош олади.
Изоҳ (0)