Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Максимилиан Фоминнинг онаси Татьяна Фомина ўғлининг Facebook’даги мурожаати учун мухлислардан узр сўради. Унинг мурожаатини Сафинас Аҳаева исмли фойдаланувчи келтирган, дея хабар беради «Stadion.uz»
«Ҳурматли ишқибозлар, аввало, Максимнинг дастлабки кескин фикрлари учун узр сўрайман. У жаҳл устида ёзган ва ҳозир бундан афсусланмоқда. Лекин, илтимос, сиз ҳам тўғри тушунинг, жамоа шаънига ҳақоратлар ёғдирилганидан кейин, шунингдек, мени ҳам ҳақорат қила бошлашганидан сўнг... Бу ўйин, бу спорт. Бугун ғалаба қозонилса, эртага мағлубият бўлиши мумкин. Муваффақият ёки муваффақиятсизликка қарамай, ўйинчиларимиз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтож. Тўғри тушунасиз, деган умиддаман. Ҳурмат билан, Татьяна Фомина».
Эслатиб ўтамиз, Максимилиан Фомин Ироққа қарши ўйиндан кейин уни ва олимпия термасини ижтимоий тармоқлар орқали танқид қилганларга нисбатан кескин жавоб қайтарганди. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, олимпия термаси ҳимоячиси унинг айтган сўзлари барча мухлисларга аталмаганини тушунтирди ва кечирим сўради.
Изоҳ (0)