Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети «GDC — Girls development club»қизлар клуби томонидан ташкил этилган семинар-тренингда қатнашган актриса Дилноза Кубаева марҳум сухандон, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаровни ёдга олди. Бу ҳақда «Қалампир» хабар бермоқда.
«Янги йилнинг биринчи кунида устозимиз Абдумўмин Ўтбосаровни йўқотдик. Унинг яхши ҳислатларини санаб адоғига етолмайсан киши. Абдумўмин акага ўхшаган инсонлар ички ва ташқи олами ҳақиқатан-да гўзал кишилардир», — деди таниқли актриса.
Эслатиб ўтамиз, таниқли сухандон, Ўзбекистон халқ артисти Абдумўмин Ўтбосаровнинг вафот этгани 1 январь куни маълум бўлди. Қайд этиш жоиз, 2013 йили тузилган тўйлардаги энг қиммат бошловчилар рейтингида Абдумўмин Ўтбосаров ҳам, Дилноза Кубаева ҳам кучли бешликдан ўрин олганди.
Изоҳ (0)